Rajalashtirish
02.05.2024, 15:23

ФАРЗАНД КЎРИШ ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ЁШИГА БОҒЛИҚМИ?

САВОЛ: – «Аёллар неча ёшгача она бўла олади? Эркакларнинг ота бўлиши уларнинг ёшига боғлиқми? Шу хусусида малакали мутахассисдан жавоб олишимга ёрдам берсангиз».

Нодир АРСЛОНОВ, Сергели тумани

ФАРЗАНД КЎРИШ ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ЁШИГА БОҒЛИҚМИ?
ФАРЗАНД КЎРИШ ЭРКАК ВА АЁЛНИНГ ЁШИГА БОҒЛИҚМИ?

   ЖАВОБ: – Аёлнинг ҳайз кўриши у она бўлишга тўлиқ тайёр, дегани эмас. Чунки ҳайз кўраётган аёлда овуляция содир бўлмаслиги, аниқроғи, тухум ҳужайра етилмаслиги мумкин.

   Катта ёшли аёлларга туғиш маслахат берилмайди. Чунки уларда туғруқ хавфли кечиши, шунингдек, кутилмаган муаммолар юзага келиш эхтимоли юқори бўлади.

   Аёллар учун 20-35 ёш оралиғидаги давр фарзандли бўлиш учун энг яхши пайт ҳисобланади. Шунинг учун аёл фарзандларини дунёга келтиришни режалаштираётганда, албатта, ўз ёшини инобатга олиши зарур.

   Эркак киши неча ёшгача фарзанд кўриши мумкин, деган саволга эса мутлақо бошқача жавоб берилади. Масалан, йигитларда уруғдон 13-14 ёшдан бошлаб сперматозоидлар ишлаб чиқара бошлайди. Аниқроғи, эркак шу ёшдан бошлаб ота бўлишга қодир ҳисобланади (аммо фарзандли бўлишда йигит никоҳ ёшига етиши керак). Бу хусусият эркак умрининг охиригача давом этади. Шунинг учун бўлса керак, авваллари Етмишбой, Саксонбой, Тўқсонбой исмли фарзандлар дунёга келган.

   Олимларнинг олиб борган тадқиқотлари давомида шу нарса маълум бўлдики, эркак вафот этгандан кейин ундаги ота бўлишга қодир жараён бирданига эмас, аста-секин тўхтар экан. Шунинг учун ҳам эркакларга нисбатан кучли жинс вакили дея таъриф берилади.

   Хулоса қилиб айтганда, аёлларнинг фарзанд кўришларида уларнинг ёшлари инобатга олинади. Эркакларнинг фарзанд кўришлари учун ёш аҳамиятсиз. Тўқсон ёшга кирган эркак ҳам ота бўла олади.

Rajalashtirish
02.05.2024, 15:23

Ulashish

Tavsiya qilinadigan dorilar

BestsellerProduct ID: 15

Ayollar vitaminlari LBD Woman, 30 kapsula - Plan baby

Mahsulot haqida qisqacha:

  • Ayollarda jinsiy istakni oshiradi
  • Garmonal muvozanatni tiklaydi
  • Klimaksni oson kechishini ta`minlaydi

370 000 so'm

650 000 so'm

BestsellerProduct ID: 17

Vitaminlar homiladorlar uchun Eletal, 90 ta kapsula - Plan baby

Mahsulot haqida qisqacha:

  • Homiladdrlik va laktasiya davrida qo'llaniladigan vitamin
  • Minerallar va mikroelementlar kompleksidan iborat
  • Vitaminlar va minerallar homilani to'g'ri rivojlanish va o'sishi uchun yordam beradi

179 000 so'm

299 000 so'm