Homiladorlik
02.05.2024, 15:16

ТОКСИКОЗНИ ҚАНДАЙ ЕНГИЛЛАТСА БЎЛАДИ?

САВОЛ: – Таксикозликни қандай енгса бўлади?

Аллоҳ Меҳрибон, каналга келган савол

ТОКСИКОЗНИ ҚАНДАЙ ЕНГИЛЛАТСА БЎЛАДИ?
ТОКСИКОЗНИ ҚАНДАЙ ЕНГИЛЛАТСА БЎЛАДИ?

 ЖАВОБ: – Аксарият кишилар ҳомиладорликда кўнгил айниши саломатлик учун безарар деб ўйлашади.  

   Қайт қилиш орқали организмдан нафақат зарарли моддалар, балки она ва фарзанд учун зарур бўлган ҳаётий микроэлементлар, витаминлар ҳамда қимматли аминокислоталар чиқиб кетади. 

   Шундай экан бошқоронғуликни енгиш чора-тадбирларини тезроқ кўриш керак. Қуйида Сиз учун энг зарурларини келтириб ўтамиз. 

1.    Агар эрталаб овқат ҳақидаги фикрдан кўнглингиз айниса, нонуштани сал кейинга суринг. 

2.    Фолий кислотаси бошқоронғулик (токсикоз)да енгиллик туғдиради. Фолий кислотаси кўпроқ яшил ўсимликлар барглари (исмалоқ – шпинат, кўкпиёз, петрушка, салат барги, брюссель карами, брокколи карами ва бошқа томорқадаги ош кўклар)да учрайди.

3.    Таомномадан шоколод, тузламалар, консервалар, дудланган маҳсулотлар, оширилган хамирли таомлар, ёғли ва таркибида сунъий ҳид берувчи ва бўёвчилари бўлган озиқ-овқатларни чиқариб ташланг. 

4.    Кўпроқ суюқлик ичинг. Бу қайт қилиш орқали организмда пайдо бўлган сувсизланишнинг олдини олади. Айниқса, мойчечак дамламаси, лимонли кўк чой, минерал сув, янги сиқиб олинган олма шарабти, наъматак дамламаси ёки оддий сувга асал солиб ичиш фойдалидир. Фақат меъёридан ортиқ ичманг.

5.    Овқатни тез-тез ва кам-камдан истеъмол қилинг. Нонуштадан сўнг озроқ ётиб дам олинг. 

6.    Агар овқатдан кўнгилнгиз айниса, иссиқ эмас, овқатни ҳона ҳароратида совитиб енг. 

7.    Қабзиятга йўл қўйманг! Бунинг учун нонуштага кепак қўшилган нон, олхўри, сабзавотли салатлар, бутун донлардан пиширилган бўтқалар истеъмол қилинг. 

8.    Ҳомиладорлар учун машқлар ва сайрлар бошқоронғуликнинг енгил кечишига ёрдам беради. 

9.    Дим ва қоронғу хоналар, кимёвий нарсалардан қочинг. 

10. Иложи борича бошқоронғулик ҳақида камроқ ўйланг. Ҳозир кўнгил айнийди дея ҳадик ва ҳавотирда юриш вазиятни янада оғирлаштиради. 

11. Кундалик тутинг. Унга ўзингизни ёмон ҳис этадиган ва аҳволингиз яхшиланадиган вақтни ёзиб боринг. Бу қачон кўнглингиз айнимай овқатланиш мумкин бўлган вақтни аниқлаш имконини беради.

 

М.ТАШМЕТОВА, акушер-гинеколог

Homiladorlik
02.05.2024, 15:16

Ulashish

Tavsiya qilinadigan dorilar

BestsellerProduct ID: 17

Vitaminlar homiladorlar uchun Eletal, 90 ta kapsula - Plan baby

Mahsulot haqida qisqacha:

  • Homiladdrlik va laktasiya davrida qo'llaniladigan vitamin
  • Minerallar va mikroelementlar kompleksidan iborat
  • Vitaminlar va minerallar homilani to'g'ri rivojlanish va o'sishi uchun yordam beradi

179 000 so'm

299 000 so'm