БАЧАДОНДАН ТАШҚАРИ ҲОМИЛА: САБАБИ НИМАДА?
Бачадон ташқарисидаги ҳомиладорликнинг келиб чиқиш сабаблари талайгина. Бу кўп ҳолларда яллиғланиш туфайли бачадон найчалари ўтказувчанлиги бузилиши ортидан юз беради.
Кичик тос аъзоларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин ҳосил бўлган спайклар, бачадон найчаларининг туғма нуқсони, баъзи контрацепциялар (ҳомиладорликдан сақланиш воситаси)дан нотўғри фойдаланиш ҳам шундай кўнгилсизликларга олиб келади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳомила бир марта бачадон ташқарисида бўлган бўлса, бу ҳолатнинг қайталаниш эҳтимоли 25 фоиз ошади. Аммо бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик жуда кам кузатилади. У аёл саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлгани боис ўз вақтида аниқланиши жуда муҳим.
УНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАЙМИЗ?
Ҳомиладорликнинг илк икки ҳафтасида, одатда, ҳеч қандай аломатлар кузатилмайди. 3-4 ҳафтасида эса аёлни ҳомиладорликка хос белгилар безовта қилади: кўнгил айниши, кўкраклар таъсирчанлиги ортиши, ҳайз кўрмаслик ва ҳ.к. Агар бу аломатларга қориннинг пастки соҳасидаги кучли ёки симиллаган оғриқ, ҳайзга ўхшамаган қонли ажралмалар келиши ҳам қўшилса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН...
Авваламбор, бачадон ортиқлари яллиғланишининг олдини олиш лозим. Бунинг учун зах жойлар ва совуқ ўтишидан сақланиш керак. Об-ҳавога мос кийиниш, совуқ ҳовузларда чўмилмаслик, синтетик матоли ички кийимларни узоқ вақт киймаслик тавсия этилади.
Ҳомилани олдириш ҳам яллиғланиш жараёнига сабаб бўлиши мумкин.
1-2 ойда бир гинеколог кўригидан ўтинг. Унутманг, аёллар касалликлари кўпинча аломатсиз кечади. Шифокор кўриги эса ҳар қандай касалликни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
Агар сизда кечаётган ҳар бир ўзгаришга, айниқса, симилловчи оғриқларга эътиборли бўлиб, тавсияларимизга амал қилсангиз, бачадондан ташқаридаги ҳомиладорлик каби нохуш ҳолатлар сизга хавф солмайди.
Раъно ЎРМОНОВА,
гинеколог
(«ШИФО-инфо» газетасининг 2020 йил 9-сонидан олинди)
Ulashish
Tavsiya qilinadigan dorilar
Vitaminlar homiladorlar uchun Eletal, 90 ta kapsula - Plan baby
Mahsulot haqida qisqacha:
- Homiladdrlik va laktasiya davrida qo'llaniladigan vitamin
- Minerallar va mikroelementlar kompleksidan iborat
- Vitaminlar va minerallar homilani to'g'ri rivojlanish va o'sishi uchun yordam beradi
179 000 so'm
299 000 so'm