Homiladorlik
01.05.2024, 11:31

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

БЎЛҒУСИ ОНАНИНГ ТАОМНОМАСИДАГИ АСОСИЙ 8 МАҲСУЛОТ

Ҳомиладорлик нафақат қувонч, балки катта масъулиятдир.  Ҳеч кимга сир эмаски, туғилмаган боланинг саломатлиги кўп жиҳатдан онанинг нималар тановул қилаётгани ва қандай овқатланишига боғлиқ.  Шу билан бирга, бувижонлар ва бошқа кекса қариндошлар ҳомиладор аёлни икки киши учун овқатланиши кераклигига ишонтиришади.  Бироқ  гинеколог-шифокорлар аксинча, овқатланиш режимига риоя этишни тавсия қилади. 

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР
ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАҲСУЛОТЛАР

Нима қилиш керак?  Бўлғуси она қандай маҳсулотларни таомномасига киритгани маъқул? 

Албатта, овқатланиш режимига риоя қилиш ва ортиқча таом емаслик керак.  Бу муваффақиятли туғруқ учун соғлом ҳомиладорликнинг биринчи қоидасидир.  Шунингдек, барча ҳомиладор аёллар ўзлари учун фойдали бўлган қуйидаги маҳсулотларни таомномаларига киритсалар айни муддао бўлади. 

ОЛМА

Темир, магний, марганец, фосфор ва калий - булар ҳомила ривожланишига ёрдам берадиган минераллардир. Кун мобайнида 5 дона олма истеъмол қилиш зарур.  Айнан шу миқдордаги мева таркибида йоднинг кунлик меъёри ҳам мавжуд бўлиб, бу бола учун жуда муҳимдир.  Она учун эса олма ейиш ошқозон-ичак тракти нормал ишлашининг кафолати ва кўнгил айниш билан курашишнинг самарали усули ҳисобланади.  Агар хом олма ошқозоннинг кислоталилигини ошириб, "танага ёқмаса", уларни печда ёки микротўлқинли печда пишириш мумкин.  Пиширилган олманинг ҳомиладор аёллар учун фойдали жиҳатлари кўп. 

ЙОГУРТ

Йогурт таркибидаги кальций ва оқсил бола суяклари ва мушакларини шакллантириш учун зарурдир.  Йогуртга турли мевали қўшимчалар қўшилмагани маъқул.  Чунки бугунги кунда ушбу егуликка қўшиладиган турли бўёқлар, стабилизаторлар нафақат она, балки чақалоққа ҳам зарар келтиради.  Йогуртни уйда тайёрласа ҳам бўлади. Агар сиз уларнинг ширин бўлишини истасангиз, стаканга янги тўғралган меваларни (банан, киви, қулупнай ва бошқалар) ёки бир ҳовуч қуритилган меваларни (майиз, туршак ва бошқалар) қўшинг. 

Бундан ташқари, йогуртни мунтазам истеъмол қилиш кўпчилик ҳомиладор аёлларга ич қотишининг олдини олишда ёрдам беради. 

БАЛИҚ

Балиқ - бу Омега-3 ёғ кислоталари, шунингдек, оқсил ва фосфор манбаи бўлиб, улар бола миясининг ривожланишига таъсир кўрсатади.  Шу боис балиқни ҳомиладор аёлнинг таомномасига ҳафтасига камида икки марта қўшиш даркор.  Уни ёғда қовуриш, димлаш, қасқонда пишириш мумкин.  Тузланган балиқни истеъмол қилмаслик яхши, чунки у шишишни келтириб чиқариши мумкин. 

ТУХУМ

Тухум таркибида мавжуд бўлган оқсиллар, В витаминлари, рух, селен, боланинг юрак-қон томир тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Аммо тухумни қовуриб, қуймоқ қилиб ёки сувда пишириб ейиш лозим.  Чунки у хом ҳолида ёки илитилганда заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин. 

ЖИГАРРАНГ ГУРУЧ

Гуручда мавжуд бўлган аминокислоталар боланинг зарур ҳужайраларини яратишда иштирок этади.  Бу тозаланмаган гуруч оқ гуручга қараганда ҳазм қилиш учун кўпроқ вақт керак бўлади ва аёлда тўқлик ҳисси узоқ давом этади.  Натижада ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар бўлмайди. 

БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ

Қалампир таркибидаги фойдали моддалар ҳомиладор аёлнинг суякларини мустаҳкамлайди ва чақалоқ суякларини шакллантиришда қўл келади.  Бундан ташқари, ҳомиладор аёл таомлар билан бирга қалампир истеъмол қилиш орқали витаминлар, эфир мойлари, оқсил ва бета-каротинга эга бўлади ва улар онанинг иммунитетини оширади. 

ТОФУ

Ушбу пишлоқни ҳомиладор аёл кўнгли тусаганича истеъмол қилиши мумкин!  Чунки, биринчидан, бу соя маҳсулотининг калория миқдори паст.  Бу ортиқча семириб кетмаслик деган маънони англатади.  Иккинчидан, таркибида коллаген ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ёрдам берадиган жуда кўп миқдордаги аминокислоталар мавжуд. Яъни, доимий равишда тофу тановул қилиш орқали қориннинг чўзилиб кетиш хавфини камайтириши мумкин!

САЛАТ БАРГИ

Салат барги (Цезарь салат)ни ҳам овқат рационига киритиш фойдали. Унинг таркибида фолий кислотаси кўп миқдорда мавжуд. Фолий кислота ҳомиладорликнинг эрта муддатида ҳомилага ташқи омил таъсирини камайтиради.

ДАРВОҚЕ...

Кундалик суюқлик ичишни ҳам назорат қилиш даркор. Суюқлик, бу оддий минерал сув,компот, шарбат ва сут маҳсулотлари кўринишида бўлиши мумкин. Сут маҳсулотларини кечки оВқат рационига киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

 Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳомиладор аёллар ҳам жуда мазали ва фойдали таомлар тановул қилишлари мумкин. 

 Умидахон АБДУЛЛАЕВА, олий тоифали шифокор-гинеколог

Homiladorlik
01.05.2024, 11:31

Ulashish

Tavsiya qilinadigan dorilar

BestsellerProduct ID: 17

Vitaminlar homiladorlar uchun Eletal, 90 ta kapsula - Plan baby

Mahsulot haqida qisqacha:

  • Homiladdrlik va laktasiya davrida qo'llaniladigan vitamin
  • Minerallar va mikroelementlar kompleksidan iborat
  • Vitaminlar va minerallar homilani to'g'ri rivojlanish va o'sishi uchun yordam beradi

179 000 so'm

299 000 so'm