Homiladorlik
01.05.2024, 11:42

Миомадан сўнг ҳомиладорлик қандай бўлади?

Савол: – Бачадонимда миома бор. Шифокор уни лапароскопия ёрдамида олиб ташлашни тавсия қилди. Бундай жарроҳлик амалиётидан кейин қанча вақт ўтгач ҳомиладор бўлиш мумкин?»
Гулираъно ЮСУПОВА, Навоий вилояти, Нурота тумани

Миомадан сўнг ҳомиладорлик қандай бўлади?
Миомадан сўнг ҳомиладорлик қандай бўлади?

Зуҳра ХУДОЁРОВА, гинеколог шифокор:

🔹 Лапароскопия амалиётидан кейин, одатда, ҳомиладорликни 6-8 ойдан кейин ёки яхшиси, бир йил ўтгач режалаштирсангиз бўлади. Бу вақт давомида жарроҳлик амалиётидан қолган жароҳат битиши лозим. Бундан хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Масалан, кесар кесиш амалиётидан кейин аёлларимиз бир неча фарзандли бўлиши одатий ҳолга айланиб бораяпти. 

🔹 Аммо ҳомиладор бўлишдан олдин, албатта, чандиқнинг ҳолатига аниқлик киритсангиз, яхши бўлади. Бунинг учун уч ўлчамли ультратовуш ва лозим бўлса, гистероскопия текширувидан ўтишингиз керак. Бундай текширувлар орқали ҳомиладорлик ва туғруқ даврида юзага келиш эҳтимоли бўлган асоратларни аввалдан баҳолаш имконини беради

Homiladorlik
01.05.2024, 11:42

Ulashish

Tavsiya qilinadigan dorilar

BestsellerProduct ID: 17

Vitaminlar homiladorlar uchun Eletal, 90 ta kapsula - Plan baby

Mahsulot haqida qisqacha:

  • Homiladdrlik va laktasiya davrida qo'llaniladigan vitamin
  • Minerallar va mikroelementlar kompleksidan iborat
  • Vitaminlar va minerallar homilani to'g'ri rivojlanish va o'sishi uchun yordam beradi

179 000 so'm

299 000 so'm