ҲАЙЗ ДАВРИДА НЕГА БОШ ОҒРИЙДИ?
Савол: – Ҳайз даврим арафасида негадир бошим оғрийдиган одат чиқарган. Менда кузатилаётган бундай белгилар бирор хасталик белгиси эмасми?
Дилдора ШАВКАТОВА, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани
Саволга гинеколог шифокор Зуҳра ХУДОЁРОВА жавоб берди:
Бу ҳайз мигрени
Тўғри, айрим аёлларда ҳайз даврида бош оғриши учраб туради. Буни ҳайз мигрени, деб атаймиз.
Табиийки, ҳайз арафасида жинсий гормонлар — эстроген ва прогестеронлар ишга киришади. Организмдаги гормонлар ишлаб чиқилишида ўзгаришлар юз беради. Гормонлар даражасининг ортиши ёки камайиши оқибатида ҳайз даври бош оғриғи билан кечиши мумкин.
Нима қилиш керак?
Бундай давр махсус даволаниш муолажасини талаб этмайди. Фақат аҳволингизни енгиллаштириш мақсадида брусника мевасидан дамлама тайёрлашингизни маслаҳат бераман.
- Брусника баргининг майдаланганидан 1 ошқошиғи идишга солиниб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнг дамламани бир кунда ярим стакандан қабул қилиш лозим.
- Бундай вақтда кўпроқ творог ейишга ҳаракат қилинг. У ҳам бош оғриғини бироз юмшатади.
- Кечаси ётишдан олдин бир стакан сутга асал аралаштириб ичсангиз ҳам даво бўлади.
- Иложи борича, бундай вақтда организмингизни толиқтирмасдан, кўпроқ ётишга ҳаракат қилинг.
- Шунингдек, тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
- Мабодо ҳайз даврида кечадиган оғриқ кучаядиган бўлса, албатта, шифокорга кўринишингизни маслаҳат бераман.
Ulashish
Tavsiya qilinadigan dorilar
Super magniy B6, Magne B6, 50 tabletka - Plan Baby
Mahsulot haqida qisqacha:
- Xotira va diqqatni yaxshilaydi
- Aqliy va jismoniy zo`riqishlardan xalos qiladi
- Xushchaqchaqlik baxsh etadi
- Spazmofiliyada mushaklarda tonusni kamaytiradi
- Homiladorlikda: Homilaning to‘qimalari to`g`ri shakllanishi va asab tizimlari rivojlanishi uchun
- Stressga qarshi – Antistress modda
- Yurak va qon tomir kasalliklarini davolashda
- Asab tizimidagi muvozanatni tartibga soladi
29 000 so'm
59 000 so'm