КЎКРАКДАН СУТ КЕЛИШИ
Савол: – Турмушга чиқмаганман, аммо кўкрагимдан сутга ўхшаш суюқлик келади. Касалхонага боришга қўрқяпман. Илтимос, ёрдам беринг.
ҲАДИРА, Тошкент шаҳри
Сурайё МУҲАММАДЖОНОВА, шифокор-гинеколог:
👩⚕ Аввало, шифокор-гинеколог кўригига боришингиз керак. Бундай ҳолат қизларда ҳам учраб туради.
Ҳомиладорлик ва эмизикли даврдан бошқа пайтда кўкракдан сут келиши тиббиётда галакторея (galaktos — сут, rhoia — оқиш, деган маънога эга) деб номланади.
☝️ Бу ҳолатнинг бир қанча сабаблари бор:
➖организмда кечаётган сурункали касалликлар;
➖ жинсий аъзолардаги шамоллаш;
➖ ҳайзнинг вақтида келмаслиги;
➖ тухумдонлар яллиғланиши,
➖ бош мияда жойлашган гипофиз безидаги ўзгаришлар;
➖ эндокрин касалликлар (айниқса, буқоқ).
🩺 Текширув зарур
Агар кўкракдаги суюқлик йиринг аралаш, сарғиш ёки яшилсимон бўлмаса, хавотирланарли жойи йўқ. Аммо шифокорга учраб, пролактин (сут ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган) гормони миқдорини текширтириш керак.
Сут келиши буқоқ ёки жинсий аъзолардаги яллиғланиш, гипофиздаги ўзгаришлар сабабли рўй берган бўлса, шифокор гормонал воситалар буюради.
Ўз вақтида олинган тиббий муолажалар тез вақтда самарасини кўрсатади.